Илмий ишлар
Кафедрага илмий ходимларни тайёрлаш 1-курс талабалари билан ишлашдан бошланади. Кафедрада аълочи ва иқтидорли талабалар учун, «Гидроэнергетик қурилмалар» илмий тўгараги ташкил қилинган. Ҳар йили кафедрада ўтиладиган асосий фанлар – «Насос ва насос станциялари» ҳамда «Гидроэлектростанциялар» фанларидан олимпиадалар ўтказилиб келинмоқда. Илмий тўгарак ва олимпиадаларда эришилган ютуқларнинг натижалари илмий мақолалар шаклида чоп қилинади. Шунингдек малака-битирув ёки магистрлик диссертацияларини тайёрлашда илмий мақолалардан самарали фойдаланилади ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилинади.
Кафедра профессор – ўқитувчиларининг таркибини тўлдириш учун, кафедрада очилган мутахассисликларни тугатган ёшлар, кафедрада педагоглик фаолияти билан шуғулланишга олиб қолинмоқда. Педагоглик фаолияти билан бир қаторда улар, республиканинг гидроэнергетик объект- (насос станциялари ва ГЭС)ларидаги муаммоларни ечиш мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари устида ҳам иш олиб бормоқдалар.
1.Ирригация насос станцияларида сувнинг бетурғун ҳаракатини бошқариш технологиясининг меъёрий (мезоний) қийматларини аниқлаш.
Ишнинг мақсади:
Канал-насос станцияси тизими учун ишлаб чиқилган математик моделнинг физик холатга мос келиши, тажрибалар ўтказиб аниқланади. Олинган натижалар бўйича илмий мақолалар чоп этилади. Йиллик оралиқ ҳисобот тайёрланади.
2. Гидроэнергетика қурилмаларидан фойдаланиш самарадорилигини ошириш ва ресурс тежамкор технологияларни тадбиқ қилиш
Ишнинг мақсади:
Республика насос станциялари ва ГЭСларда фойдаланилаётган гидроэнергетика қурилмалари самарадорлигини ошириш ва ресурс тежам-кор технологияларни тадбиқ қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.